ходимларни хизмат сафарига юбориш тартиби;

🔹 хизмат сафарига юбориладиган ходимга хизмат сафари билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш;

🔹 хизмат сафарига юборилган ходимларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;

🔹 хизмат сафарига кетаётган ва хизмат сафаридан қайтаётган шахсларни рўйхатга олиш бўйича махсус электрон журналлар юритиш тартиби.

Шунингдек, уч ой муддатда хизмат сафари харажатлари ҳисобини юритиш бўйича дастурий таъминот ва унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади ҳамда ишга туширилади.

Бунда:

мобил илова орқали хизмат сафарида бўлган ходимнинг транспорт, меҳмонхона, овқатланиш ва бошқа харажатлари харид чекининг фискал белгиси матрицали штрих код (QR-код) ёрдамида онлайн тарзда ҳисобга олинади ҳамда хизмат сафари харажатларини автоматик равишда ҳисоблаш учун “ЎзАСБО” дастурий мажмуасига узатилади;

дастурий таъминотда ходимни хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади ҳамда ходимлар хизмат сафарига юборилганлиги тасдиқлангандан сўнг меҳмонхона харажатлари бўйича меҳмонхоналарга тўланадиган тўловлар пул ўтказиш йўли билан автоматик равишда ўтказиб берилади.