Учрашувда икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда Ўзбекистон-Туркия муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Даставвал томонлар 10-11 ноябрь кунлари Самарқандда ўтказилган Туркий давлатлар ташкилоти саммити аъзо давлатлар учун самарали ва манфаатли бўлганини, унда илгари сурилган ғоя ва ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишда парламентлар имкониятларидан фойдаланиш зарурлигига эътибор қаратдилар.

Таъкидланганидек, мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар кенг қамровли шериклик даражасида ҳар томонлама ривожланиб боряпти. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш долзарблиги таъкидланди.

Мулоқот давомида парламент фаолияти самарадорлигини оширишда парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хорижий ҳамкасблар билан тажриба алмашиш, жумладан, қўмиталарнинг ўзаро алоқаларини йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга экани, бу ўз навбатида икки мамлакат парламентлари ўртасида доимий ишчи алоқаларни сақлаб туриш, тажриба алмашиш, турли тадбирларда иштирок этиш имконини бериши алоҳида қайд этиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.