Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида Халқаро шахмат федерациясининг конгресси ташкил этилиб, унда бир қатор масалалар қатори 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг мезбонини аниқлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистон шахмат федерацияси президенти Алишер Саъдуллаев FIDE конгрессида 2026 йилда Тошкентда Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ўтказиш ҳақида маъруза қилгач, овоз бериш жараёнида иштирок этган делегатлар бир овоздан Ўзбекистон номзодини маъқуллади. Мамлакатимиздан ташқари, Польша ва Замбия ҳам турнир мезбонлиги учун ариза киритган эди.
Шу тариқа, 4 йилдан кейинги шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтадиган бўлди. 2024 йилги шахмат Олимпиадасига эса Венгрия пойтахти Будапештда бўлиб ўтади.