Кеча Эроннинг Киш шаҳрида ногирон-ампутантлар ўртасида Жаҳон чемпионатининг Ғарбий Осиё минтақаси саралаш беллашувлари бошланди. 

Ўзбекистон миллий жамоаси ўзининг биринчи ўйинини Ҳиндистон вакилларига қарши ўтказиб, 23:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Футболчиларимиз ушбу мусобақада Эрон, Ироқ, Фаластин ва Ҳиндистон жамоалари билан баҳс олиб боради.