Қўмита матбуот хизматининг хабар қилишича ( t.me/AntimonUz),
Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади – Ўзбекистон қонунчилиги ва рақобат соҳасидаги иқтисодий сиёсатни таҳлил қилган ҳолда, ҳукумат ва тегишли давлат ташкилотларига амалдаги самарали сиёсатни қайси жабҳаларда давом эттириш кераклиги тўғрисида ҳамда мамлакат қонунчилиги ва рақобат соҳасидаги иқтисодий сиёсатни халқаро илғор тажрибаларга мувофиқ такомиллаштириш бўйича асосланган таклифлар ишлаб чиқишга қаратилган.
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) ИҲРТэкспертлари томонидан Жазоир, Хорватия, Саудия Арабистони, Сербия, Жанубий Африка давлатлари билан бир қаторда Ўзбекистоннинг товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини янада яхшилашга, коррупцияга қарши курашишни жаддалаштиришга ва тадбиркорлик субъектлари учун юқори даражали рақобатбардош майдон яратишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ҳамда ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги таъкидлаб ўтилди. ИҲРТнинг Марказий Осиё бўлими раҳбари Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиёдаги энг яхши ислоҳотчи давлат эканлигини билдирди.
Рауф Нур