Бугун 2021 йилнинг 25 май куни Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев, раис ўринбосари Азиз Муртазаев Туркия Савдогарлар ва ҳунармандлар конфедерацияси президенти Бендеви Паландўкен билан Zoom дастури орқали онлайн учрашув ўтказилмоқда
Туркия Савдогарлар ва ҳунармандлар конфедерацияси (ТЕСК)- бу Конституциянинг 135-моддасига мувофиқ қонун билан давлат муассасаси сифатида ташкил этилган профессионал ташкилот.
Маълумот учун айтиш лозимки, ТЕСК ташкилоти ҳунармандларни ва ҳунармандлар устахоналарини, уюшмаларини тайинлаш ва федерациялар ўртасида бирдамликни таъминлаш,умумий касб-ҳунарларни ривожлантириш ва рассомларнинг ишларини қўллаб-қувватлаш, миллий ва халқаро миқёсдаги ҳунармандлар ва ҳунармандларнинг ўз муаммоларини ҳал қилиш учун миллий ва халқаро муассасалар билан ҳамкорликда зарур чораларни кўради .
Учрашувда "Ҳунарманд" уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев Ўзбекистон Республикасида ҳунармандчиликни давлат томонидан кўллаб қувватланиши ва “Ҳунарманд” уюшмаси фаолияти тўғрисида Кириш сўзи билан иштирок этди.
Туркия Савдогарлар ва ҳунармандлар конфедерацияси президенти Бендеви Паландўкен Ўзбекистон ва Туркияда соҳада амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритди.
Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" уюшмаси раиси ўринбосари Азиз Муртазаев 2019 йил Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган ва 2022 йил бўлиб ўтиши режалаштирилаётган “Ҳалқаро ҳунармандчилик фестивали” тўғрисида гапирди.
Учрашувда "Ҳунарманд" уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев икки такшилот ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва Туркияда “Ўзбекистон ҳунармандлари хафталиги” ни ташкил этиш бўйича таклиф билдирди, дея хабар беради "Ҳунарманд" уюшмаси Ахборот хизмати.