2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатга қиймати 4,3 миллион долларга тенг 10,6 минг тонна хурмо экспорт қилган.

Хурмо экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,8 минг тоннага камайган.

9 мобайнида Ўзбекистон энг кўп хурмо экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 5,7 минг тонна;

Россия – 4,2 минг тонна;

Украина – 219 тонна;

Қирғизистон – 217 тонна;

Беларусь – 120 тонна;

Туркманистон – 88 тонна, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.