Қайд этилишича, 2022 йилнинг 11 ойи давомида Ўзбекистон энг кўп бананни Эквадордан сотиб олган. Кейинги ўринларда Ўзбекистон учун асосий банан импорт қилувчи давлатлар — Қозоғистон (426 тонна), Туркманистон (324 тонна), Туркия (197 тонна), Ҳиндистон (144 тонна) Қирғизистон (99 тонна) ва Хитой (19 тонна) бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Президент фармони билан 2022 йил 1 майдан 2023 йил 1 январга қадар 22 хил тоифадаги озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, банан учун ҳам божхона божи бекор қилинган эди.