Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,4 фоизга ошган.

Ташқи савдо айланмаси ҳажмида:

Экспорт – 15,9 млрд АҚШ доллари (-8,8 %)

Импорт – 25,1 млрд АҚШ долларини (+21 %) ташкил этди.

Олтинни ҳисобга олмаганда товарлар экспорти 8,2 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 28,7 фоизга ошди.

Мазкур даврда Ўзбекистон жаҳоннинг 195 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (23,1 фоиз), Россия (17,1 фоиз), Қозоғистон (6,8 фоиз), Туркия (3,4 фоиз) ва Афғонистон (2,6 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.