Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон 14 та хорижий давлатларга қиймати 1,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган мебель маҳсулотларини экспорт қилган. 

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида энг кўп мебель маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар: 

 Қирғиз Р. – 824 минг
 Қозоғистон – 350 минг
 Тожикистон – 146 минг
 Россия – 107 минг
 Ҳиндистон – 89 минг
 АҚШ – 20 минг
 Корея – 13 минг
 Озарбайжон – 4,8 минг
Туркманистон – 1,5 минг
Германия – 1,4 минг АҚШ доллари