Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-август ойларида 23 та хорижий давлатга қиймати 215 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 213 минг тонна полиэтилен экспорт қилган.
Полиэтилен экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 32 минг тоннага камайган.
2021 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон энг кўп полиэтилен экспорт қилган давлатлар:
Туркия – 61,1 минг тонна;
Россия – 40,5 минг тонна;
Хитой – 40,2 минг тонна;
Латвия – 25,3 минг тонна;
Қозоғистон – 19 минг тонна.