Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-май ойларида хорижга қиймати 20,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 88 182 дона музлатгич экспорт қилган.

Музлатгич экспорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 5 мингтага камайган.

Ўзбекистон 13 та давлатга музлатгич экспорт қилган.

Ўзбекистон 5 ой мобайнида энг кўп музлатгич экспорт қилган давлатлар:

— Тожикистон – 27 494 дона

— Қозоғистон – 23 833 дона

— Россия – 19 880 дона

— Қирғиз Р. – 7958 дона

— Туркманистон – 3971 дона

— Озарбайжон – 1675 дона

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.