Давлат божхона қўмитаси маълумотига кўра, бодомнинг 52 фоизи Қирғизистонга, 11 фоизи Германияга ва 9 фоизи Туркияга сотилган.

Шунингдек, жорий йил бодомнинг экспорти Нидерландияга 5,4 баробарга, Испанияга 5 баробарга, Ҳиндистонга 2,5 баробарга ва Арманистонга 2 баробарга ортди.

Бундан ташқари ташқи савдо вакилларининг янги бозорлардан шериклар топиши натижасида  Хитой, Швейцария, Венгрия ва Францияга илк маротаба бодом экспорти йўлга қўйилди.