Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-август ойларида хорижга қиймати 141,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 174,1 минг тонна полиэтилен экспорт қилган.

Ўзбекистон 2024 йилнинг 8 ойида 15 та давлатга полиэтилен сотган.

2024 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон энг кўп полиэтилен экспорт қилган давлатлар:

— Туркия – 80,2 минг тонна

— Латвия – 27,4 минг тонна

— Россия – 23,5 минг тонна

— Хитой – 20,1 минг тонна

— Қозоғистон – 16,2 минг тонна

— Грузия – 2,9 минг тонна