Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон 20 та хорижий давлатларга қиймати 751,7 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 87,6 минг тонна мис маҳсулотларини экспорт қилган.
Мис экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,3 минг тоннага ошган.
2021 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон мис маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
Туркия – 63,7 минг тонна;
Хитой – 10,2 минг тонна;
Қатар – 3,5 минг тонна;
Россия – 2,6 минг тонна;
Литва – 2,4 минг тонна;
Қозоғистон – 1,5 минг тонна;
Озарбайжон – 956 тонна;
Грузия – 924 тонна.