Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-август ойларида қиймати 2,6 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 2,5 минг тонна саримсоқпиёз экспорт қилган.

Саримсоқпиёз экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 765,7 тоннага ошган.

2021 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон саримсоқпиёз экспорт қилган асосий давлатлар:

Россия – 1,3 минг тонна;

Қозоғистон – 625 тонна;

Қирғиз Р. – 326 тонна;

Украина – 190 тонна;

Туркманистон – 70 тонна;

Монголия – 36 тонна;

Беларусь – 16 тонна.