Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3607,4 тоннага кўп демакдир.

Жорий йилда консерваланган мева-сабзавотлар экспортидан кўрилган даромад ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга ошди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, консерваланган мева-сабзавотларнинг 37 фоизи Россияга, 26,4 фоизи Қозоғистонга ҳамда 26 фоизи Афғонистонга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда консерваланган мева-сабзавотларнинг Тожикистонга экспорти 3,8 баробарга, Жанубий Кореяга экспорти 3,1 баробарга, Украинага экспорти 1,7 баробарга, Қирғизистонга экспорти 1,6 баробарга ва Туркманистонга эскпорти 1,3 баробарга ортган.

Ўзбекистондан консерваланган мева-сабзавотлар  экспорт қилинган давлатлар қаторига жорий йилда Беларус ва Италия давлатлари ҳам қўшилди.

Шундай қилиб, мамлакатимиздан консерваланган мева-сабзавотлар экспорт қилинган давлатлар сони 14 тага етди. Улар қаторида Австрия, Бирлашган араб амирликлари, Нидерландия ва Покистон ҳам бор.