Унда юристлар, адвокатлар, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси, шунингдек, Россия юридик ҳамжамиятлари вакиллари иштирок этди.
Учрашув чоғида мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар ва юристлар учун яратиб берилаётган янги имкониятлар ҳақида маълумот берилди, шунингдек Ўзбекистон фуқаролари Россия Федерациясида дуч келаётган ҳуқуқий муаммоларга самарали ечим топиш мақсадида ватандошларимиз билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этишда қонунчилик даражасида кўмак кўрсатиш мақсадида Россия Федерациясида истиқомат қилаётган юрист ватандошларимиз билан долзарб масалалар бўйича доимий учрашувлар ташкил қилиш таклиф этилди.