Ашраф Ходжаев Ўзбекистоннинг қитъадаги 55 давлатни бирлаштирган Африка Иттифоқидаги биринчи доимий вакилига айланди.

Қисқа маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида томонлар дўстона муносабатлар ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик ҳамда маданият, иқтисодиёт ва гуманитар соҳаларда қўшма тадбирлар ўтказиш режаларини муҳокама қилди.