Ҳозирда мавжуд стандарт ходимларни сертификатлаштириш соҳасида иш олиб бораётган экспертлар, ходимларни сертификатлаштиришни амалга оширувчи органлар, синов ва ўлчашлар бўйича мутахассислар, аккредитация органлари билан биргаликда ишлаб чиқилган. Мақсад ходимларни сертификатлаштиришни амалга оширувчи органлар фаолиятида умумқабул қилинган “benchmark” эталонига эришиш ва уни жорий қилишдир. 

Ушбу брошюрада ISO/IEC 17024 талабларига мувофиқ аккредитланган сертификациянинг муҳимлиги тушунтириб ўтилган. Шунингдек, барча манфаатдор томонларнинг ўрни ҳамда вазифалари қайд этилиб, асосий мақсадларга эришишда аккредитланган сертификациянинг ижобий томонлари қайд этилган.

“Ўзбекистон аккредитация маркази” ДУК халқаро ташкилотлар томонидан ўтказиладиган турли тадбирларнинг фаол иштирокчиси ҳисобланади ва ўз ўрнига эга. Марказ ушбу овоз бериш жараёнида ҳам қатнашиб, халқаро миқёсда ишлаб чиқилаётган ва амалга киритилаётган тартиб – таомилларни қўллаб-қувватлади.