Учрашувнинг биринчи ярим соатида ўзбекистонлик футболчилар устунроқ тўп сурди. 

Иккинчи бўлимда ҳам ўйин тенг курашларда ўтди. 72-дақиқада Абдуқодир Ҳусанов рақиб ҳужумчисини қонунга хилоф тарзда тўхтатиб қолгани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди.

Бир футболчи кам бўлишга қарамай, Ўзбекистон дарвозасини мустаҳкам ҳимоя қилди ва асосий вақт 0:0 ҳисобида якунланди.

Пенальтилар сериясида Ўзбекистон 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва «Al Ain Cup» мусобақаси ғолибига айланди.