АҚШ Марказий разведка бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, Ўзбекистон алкогол истеъмоли бўйича 189 та мамлакат ичида 124-ўринда қайд этилган (аҳоли жон бошига йилига ўртача 2,45 литр алкогол тўғри келади).
Биринчи ўринни эса Кук ороллари эгаллаган. Бу ерда аҳоли жон бошига йилига ўртача 12,97 литр алкогол ичилади. АҚШ аҳолиси йилига ўртача 8,93 литр алкогол истеъмол қилади ва 35-ўринни эгаллайди, Россияда аҳоли жон бошига йиллик ўртача истеъмол 7,29 литрга тенг (56-ўрин).
Қозоғистонда бу кўрсаткич 3,73 литрни ташкил қилади (100-ўрин), Беларусда – 10,57 литр (18-ўрин), Қирғизистонда – 4,02 литр (96-ўрин), Озарбойжонда – 1,38 литр (142-ўрин), Тожикистонда – 0,85 литр (156-ўрин), Туркманистонда - 2,88 литр (117-ўрин).
Рейтингни тузишда дунёнинг 189 та давлатида 2019 йилдаги алкоголли ичимликлар истеъмоли бўйича маълумотлар таҳлил қилинган. МРБ спиртли ичимликлар савдоси чекланган ислом мамлакатлари — Сомали, Саудия Арабистони, Мавритания, Қувайт ва Бангладешни алкоголдан холи деб ҳисоблаган.