«Саёҳат ва туризмнинг янги даври» шиори остида ўтаётган ушбу халқаро тадбирда дунёнинг 62 мамлакати, жумладан, Ўзбекистон, БАА, Саудия Арабистони, Италия, Германия, Кипр, Миср, Озарбайжон, Беларусь, Арманистон, Индонезия, Малайзия, Жанубий Корея, Мальдив ороллари, Филиппин, Таиланд, Мексика ва бошқа мамлакатлар компаниялари қатнашяпти.
Таъкидлаш керакки, мазкур кўргазмада Марказий Осиё минтақасидан фақат Ўзбекистон ўзининг алоҳида стенди билан иштирок этяпти.
Туризм ва спорт вазирлиги, «Анур тур», «Долорес тур» компаниялари, «Хайят» меҳмонхонаси ва бошқа сайёҳлик ташкилотлари вакиллари томонидан ташкил этилган Ўзбекистон стенди бўлажак сайёҳлар ва кўргазма ташкилотчиларининг эътиборини тортганлиги шубҳасиз.
Кўргазма доирасида БАА ва Яқин Шарқдан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтириш, миллий сайёҳлик брендини тарғиб қилиш масалалари юқорида қайд этилган сайёҳлик компаниялари вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.
Кўргазма 19 майга қадар давом этади, деб хабар беради «Дунё» АА.