Ўзбекистон терма жамоаси мазкур жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бориш ва мусобақада иштирок этиш учун бугун Нью-Дели шаҳрига йўл олди. Қизларимиз 14 мартга қадар чемпионатга тайёргарлик олиб боришади. 15 мартдан эса жаҳон чемпионати бошланади.
Терма жамоамиз жаҳон чемпионатида қуйидаги таркибда иштирок этади:
-48 кг: Фарзона Фозилова,
-50 кг: Азиза Якубова,
-52 кг: Феруза Казакова,
-54 кг: Нигина Ўктамова,
-57 кг: Маҳлиё Хабибуллаева,
-60 кг: Ситора Турдибекова,
-63 кг: Хадичабону Абдуллаева,
-66 кг: Навбахор Ҳамидова,
-70 кг: Азиза Зокирова,
-75 кг: Соҳиба Рўзметова.
Бош мураббий: Элшод Расулов, мураббийлар: Ислом Тожибоев, Зиятдинбек Тайганбаев, Истам Кабинов, Тимур Ахбаев, Сахида Якубова.