Мамлакатлараро мулоқот доирасида тор доирадаги учрашувлар ҳам бўлиб ўтди. Уюшма раҳбарияти «DHAKA LEATHER CORPORATION» компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказди. Дакка компанияси билан Ўзбекистондан тайёр чарм маҳсулотларини экспорт қилиш, мамлакатимизга сармоя жалб этиш масаласи муҳокама этилди. «нафис чарм», «Пенг Шенг Чарм», «Ҳамкор Нур Савдо» ва «Ангрен Чарм» каби корхоналарнинг тижорат таклифлари тақдим этилди. Учрашув якунида Ўзбекистон компанияларининг маҳсулотлари намуналарини Даккага етказиб бериш бўйича келишувга эришилди.
«Apex Footwear LTD» компанияси вакиллари билан ўтказилган мулоқотда Ўзбекистон-Бангладеш қўшма пойабзал корхоналарини ташкил этиш масаласи муҳокама этилди. Мазкур масалани батафсил муҳокама этиш ва «Apex Footwear» вакилларини Ўзбекистон чарм саноати имкониятлари билан яқиндан таништириш мақсадида жорий йил 12-14 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган «UzCharmExpo-2022» кузги халқаро кўргазмасига таклиф этилди.
Бизнес-форум доирасида “«Mehdi Mahbub» компанияси билан ҳам музокаралар олиб борилди. Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун Бангладешнинг чарм-пойабзал саноати корхоналарини Ўзбекистонга жалб этиш бўйича келишувга эришилди.
«UzCharmExpo-2022» 13-халқаро кўргазма-ярмаркаси доирасида ҳам қўшимча муҳокамалар ўтказиш режалаштирилган. Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган кузги кўргазмада Бангладешнинг 10 дан ортиқ пойабзал ва чарм ишлаб чиқарувчи компаниялари иштирок этиши кутилмоқда. «Amico Footwear», «Bata Shoe Co. LTD», «Bliss Fashion & Crafts LTD» ва «Anan Footwear And Leather Goods LTD» каби корхоналар билан сармоявий ва экспорт ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама этилади, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.