Учрашувда Ўзбекистон ва Беларусь ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада чуқурлаштириш, янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Олий ва юқори даражаларда эришилган икки томонлама келишувларни амалга ошириш жараёнини фаоллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, томонлар ўзаро ҳамкорлик бўйича Иккинчи Ўзбекистон-Беларусь ишбилармонлар кенгаши мажлисига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш масаласи бўйича фикр алмашди.
Беларусь вакиллари ишблармонлар кенгаши йиғилишини жорий йил якунига қадар Минск шаҳрида ўтказиш таклифини билдирди.
- Ишбилармонлар кенгаши йиғилиши доирасида Ўзбекистон-Беларусь тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ташкил этиш масаласини ҳам ишлаб чиқиш керак, - деди Михаил Мятликов.
Мулоқот чоғида, шунингдек, Ўзбекистон-Беларусь ишбилармонлар кенгаши мажлиси ўтказиладиган кунлари икки мамлакат Савдо-саноат палаталари ҳузуридаги Арбитраж судлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш учун алоҳида музокаралар ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.