ИҲТ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари юксак сиёсий, ҳуқуқий ва ташкилий савияда ўтганлигини таъкидлади ҳамда аҳолининг сайлов жараёнида фаол иштирок этганлигини алоҳида қайд этди. Унга кўра, сайловлар халқаро стандарт ва меъёрларга тўла мос равишда ташкил этилди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, ИҲТ ҳудудида савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, минтақа ичида саноат кооперациясини кенгайтириш, ўзаро сайёҳлик оқимларини кўпайтириш ва маданий-гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.