Ҳужжат ноқонуний миграцияга қарши курашиш, икки давлатнинг ҳудудида ноқонуний бўлиб турган шахсларни аниқлаш ва рўйхатга олиш бўйича ҳамкорликни назарда тутади.

Қайд этилган Битим доирасидаги ҳамкорлик манфаатдор Томоннинг ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровномалари асосида амалга оширилади.

Битимда, шунингдек, ноқонуний миграцияга қарши самарали курашиш мақсадида малумот ва тажриба алмашиш, Томонлар ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда қўшма тезкор профилактик тадбирларни ташкил этиш ҳам назарда тутилган.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz  сайтида танишиш мумкин.