Ташриф давомида қатор учрашувлар ўтказилди. Хусусан, «Reneyssans Xevi Indastriz» корхонаси томонидан қурилаётган аэропортда ишлаётган ватандошлар билан мулоқот ўтказилди.  Айни пайтда мазкур корхонада 600 дан ортиқ юртдошимиз меҳнат қилмоқда. Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирлари Бош консулхона вакилларини илиқ кутиб олди. Очиқ руҳда ўтган суҳбатда улар консуллик ва ҳуқуқий масалалр билан боғлиқ барча саволларига жавоб олди.

Шунингдек, Тоболск шаҳри мери Максим Афанасев билан музокаралар олиб борилди. Ўзбекистон ва Сибирнинг қадимий пойтахти — Тоболск шаҳри ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Тоболск ўртасидаги алоқалар чуқур илдизларга эга бўлиб, улар ХВИ асрнинг бошларига бориб тақалади. Ушбу тарихий алоқалар савдо-иқтисодий ва сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун мустаҳкам асосдир. Хусусан, Сибир татарларининг тарихий ривожланишида ХВ асрда Сибирга Бухородан келган муҳожирлар муҳим ўрин эгаллайди. Бухороликлар Сибирда бўлган даврида савдо-сотиқ билан шуғулланган, деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик ривожига муносиб ҳисса қўшган. Шунингдек, улар терига ишлов берган, гилам тўқиган ва заргарлик буюмлари ясаган. Сибир бухороликлари минтақанинг савдо-иқтисодий ва маданий ривожланишига катта ҳисса қўшган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси консуллик ҳудудига Урал федерал округининг Курган, Свердловск, Тюмен, Челябинск вилоятлари ва Ханти-Манси, Югра, Ямало-Ненецк автоном округлари киради.