Миллий терма жамоамизга муносиб номзодларни аниқлаб берган ушбу мусобақага қизиқиш ҳар қачонгидан юқори бўлди. Сабаби, Ўзбекистон бокс федерацияси жангларнинг адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида ушбу мусобақага хориждан таниқли рефериларни ҳам жалб қилди.
Кеча эркаклар ўртасида 13та вазн тоифасида Ўзбекистон чемпионатининг финал жанглари ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Эътиборли жиҳати, кечаги жангларда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари ҳамда Сербияда ўтказилган жаҳон чемпионати иштирокчилари финал жангларида имкониятни бой беришди. Бунгача ҳам бир қатор номдор боксчиларимиз мағлубият аламини тортиб кўришган эди. Бир сўз билан айтганда, ушбу мусобақа бизга янги номлар ва янги истеъдодларни кашф қилиб берди.
Қуйида эркаклар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг финал жанглари қатнашчилари ҳамда ғолиблари билан танишинг:
-48 кг вазн тоифасида:
Асилбек Жалилов – Шодиёр Мелиқўзиев
-51 кг:
Мироншоҳ Ибрагимов – Хўжаназар Нортожиев
-54 кг:
Дилшод Абдувалиев – Шаҳзод Музаффаров
-57 кг:
Шунқор Абдурасулов – Ҳасанбой Латибохунов
-60 кг:
Хуршидбек Расулжонов – Фарёзбек Ҳакимов
-63,5 кг:
Руслан Абдуллаев – Мужибулло Турсунов
-67 кг:
Жавлонбек Йўлдошев – Жаҳонгир Раҳмонов
-71 кг:
Азизбек Тожиев – Бобоусмон Батуров
-75 кг:
Саиджамшид Жафаров - Абдулазиз Абдупаттаев
-81 кг:
Одилжон Аслонов – Дилшод Рўзметов
-86 кг:
Тимур Маржанов – Жўрабек Тоштемиров
-92 кг:
Жамшиджон Абдуллаев – Жавоҳир Тоғаймуродов
+92 кг:
Жаҳонгир Зокиров – Жамшид Худойберганов