Aйни кунларда Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри жамоаси гастрол сафари билан Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида бўлиб турибди.

Президентимизнинг 2021 йил 27 декабрдаги ПҚ-64 сон қарори ижроси доирасида ташкил этилган мазкур сафарга 100 дан ортиқ ижодкор жалб қилинган бўлиб, Ўзбекистон делегациясига Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Aҳмедов раҳбарлик қилмоқда.

Ташрифнинг иккинчи куни Б.Aҳмедов партия котиби Chjen Sichao, Хитой миллий опера театри бош директори Lyu Yunchji, директор ўринбосари Li Danyan билан учрашди. Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинди. 

Шунингдек, “Beijing Opera House” театрида Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри оркестри иштирокида симфоник концерт дастури намойиш этилди. Ўзбек ҳамда жаҳон классикасидан жой олган энг сара асарлардан иборат дастур томошабинлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.