Спектаклдан аввал Абдулла Ориповнинг қизи Тиббиёт фанлари номзоди Шоира Орипова, Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Шуҳрат Насимов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бўлим бошлиғи Фароғат Худойқулова ҳамда театр директори Баҳром Усмоновлар сўзга чиқиб, театрнинг бугунги кундаги ижодий ютуқлари тўғрисида сўз юритдилар.

Томоша сўнггида ролларни маҳорат билан ижро этган актёрлар ҳамда асар муаллифига эсдалик совғалари топширилди, деб маълумот бермоқда Маданият вазирлиги ахборот хизмати.

Ўйлаймизки, спектакль юртдошларимиз томонидан илиқ кутиб олинади.