Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 ноябрдаги «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4877-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиали ташкил этилди.
Филиалнинг фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ташкил этилади.
Республикадаги жами олий таълим муассасалари сони 127 тага етди.