Жорий йилнинг 17-22-август кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида "Young Euro Classic" фестивали ўтказилади. 24-бор ташкил этилаётган ушбу классик мусиқа фестивалида илк бор мамлакатимиз номидан Ўзбекистон давлат симфоник оркестри қатнашади.

Оркестр жамоаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Ўринбоев дирижорлигида ушбу фестивалга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Германия пойтахтида бутун дунёдан энг яхши ёшлар оркестрлари ва ёш ижрочилар йиғилади.