Дастлаб, делегациялар раҳбарлари Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров қабулида бўлди.
Учрашувда ЕОИИ доирасида асосий эьтиборни савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, туризм соҳаларини ривожлантиришга қаратиш лозимлиги, Олий Евроосиё иқтисодий кенгашида эришилган келишувларни амалга оширишда мазкур форматдаги мулоқот муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланди.
Шундан сўнг, ҳукуматлар делегациялари раҳбарларининг кенгайтирилган таркибда музокаралари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон томони кузатувчи давлат мақоми Ўзбекистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги (ЕОИИ) интеграция жараёнларини холислик билан ва ҳар томонлама ўрганиш, янада яқин ҳамкорлик учун янги имкониятларни очиш имконини беради.
Таъкидландики, бугунги кунда Ўзбекистонда Евроосиё иқтисодий иттифоқи аъзо мамлакатлар билан иқтисодиётнинг кўплаб тармоқларида қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Шунингдек, коронавирус пандемияси даврида ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни кучайтириш таклиф этилди.
Марказий Осиё минтақасида транспорт имкониятларидан кенг фойдаланиш ташаббуси илгари сурилди. Мазкур соҳани рақамлаштириш мамлакатлар салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот хизмати