Форумда бир қатор давлатлар президентлари, халқаро ташкилотлар, компаниялар, тараққиёт банклари, жамғармалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари қатнашди.
Тадбир халқаро муносабатлардаги замонавий тамойилларга бағишланди. Иштирокчилар ўз чиқишларида иқлим ўзгариши, COVID-19 пандемиясининг салбий оқибатлари, тенгсизликнинг кучайиши, шунингдек, глобал оқибатларга олиб келадиган янги ва узоқ давом этган давлатлараро можаролар каби соҳаларга эътибор қаратдилар.
Маълумот учун: Париж тинчлик форуми 2018 йили Президент Эммануэл Макрон ташаббуси билан жорий муаммоларга аниқ ечимлар ва жавобларни аниқлаш мақсадида глобал бошқарув муаммолари билан шуғулланувчилар ўртасида юқори даражадаги фикр алмашиш платформаси сифатида ташкил этилган.
Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Франция пойтахтига ташрифи доирасида Сенат, Миллий ассамблея, Ташқи ишлар вазирлиги, Лувр музейи, Араб дунёси институти, “ЕSSEC” бизнес мактаби ва Париж Пантеон Ассас университетида учрашувлар ўтказди.