Венгрия фармбозорида нуфузли ўринда турувчи мазкур компания 1963 йилда ташкил этилган бўлиб бугунги кунга қадар 212 номдаги дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Унинг фаолияти фармацевтик ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларидан бошлаб, фаол моддалар ва сотиш учун тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришгача бўлган йўналишларни қамраб олади.

Учрашув давомида Ўзбекистонда мазкур компания маҳсулотларини соддалаштирилган тартибда руйхатдан ўтказиш ва сертификатлаштириш масалалари бўйича "EGIS" компанияси тижорий директори Тамаш Урининг бир қатор саволлари юзасидан вакилларимиз атрофлича тушунтириш беришди.

Ўз навбатида, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази раҳбари Мирзохиджон Қодиров дори воситаларининг сифат кўрсатгичи, хавфсиз ва самарадорлиги аҳоли саломатлигини асрашда долзарб масала эканлигини қайд этган ҳолда, юртдошларимизни арзон, сифатли, хавфсиз ва безарар дори воситалари билан таъминлашда Марказнинг тутган ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Тамаш Ури жорий йилнинг сентябрь ойида компания раҳбарияти юртимизга ташриф буюриши ҳақида маълум қилиб, соҳада Венгрия ва Ўзбекистон алоқаларининг янада мустахкамланишидан мамнунлигини билдирди.