Бу йилги нуфузли анжуман жаҳон нотариат тизимида муҳим воқеалардан бири сифатида тарихга кириши шубҳасиз.
Конгресснинг 2 октябрь кунги қарорига мувофиқ, Бурунди Нотариал палатаси Иттифоқнинг 92-аъзоси, Қирғизистон Республикаси Нотариал палатаси эса 93-аъзо сифатида қабул қилинди. Бу икки давлат нотариал ҳамжамиятнинг тўлақонли иштирокчисига айланди.
Конгрессда ҳар иккала давлат нотариат тизимларининг ХНИга аъзо бўлиш жараёнида Ўзбекистон Нотариал палатасининг фаол ва ташаббускорлик билан кўмаклашгани алоҳида қайд этилди. Айтиш жоизки, айни пайтда Ўзбекистоннинг нотариал тизими нафақат миллий, балки халқаро майдонда ҳам юксак нуфузга эга бўлиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро нотариуслар иттифоқи — дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатидаги нотариусларни бирлаштирган йирик тузилма бўлиб, у ҳуқуқий хавфсизликни таъминлаш, давлатлар ўртасида ҳуқуқий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва жаҳон миқёсида нотариал амалиётни уйғунлаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Иттифоқ аъзолиги эса давлатлар учун халқаро ҳуқуқий майдонда нуфуз ва ишонч тимсоли ҳисобланади.
Конгрессда Германия Конституцион суди раиси (Bundesverfassungsgericht ) д-р Штефан Харбарте, Германия Истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ва адлия федерал вазири, д-р Стефани Хубит, Берлин штати (ланди) нинг истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ва адлия бўйича сенатори, д-р Фолер Баленберг иштирок этди ва иштирокчиларни қутлади.
Берлиндаги Конгрессда қабул қилинган қарорлар, шубҳасиз, нотариат соҳасида халқаро ҳамкорликни янада кучайтиради ва янги ташаббусларга йўл очади.
Ўзбекистон делегацияси Халқаро нотариуслар конгрессида иштирок этмоқда
Германия пойтахти Берлин шаҳрида Халқаро нотариуслар иттифоқининг (ХНИ) 31-Конгресси иш бошлади.
Тошкент – Паркент темир йўли ҳудуднинг транспорт имкониятларини кенгайтирмоқда
- Олимлар Ойда истеъмолга яроқли картошка етиштириш мумкинлигини исботлашди
- Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ва туман кутилмоқда
- Тбилисидаги турар-жой биносида содир бўлган портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлди
- 36 минг долларлик опий, деразадан улоқтирилган пакет: уч вилоятда наркотик савдоси фош этилди
- Наманганда ноқонуний овланган балиқлар учун 1 млрд 25 млн сўм зарар ҳисобланди
Ҳафта давомида мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади
- 5 миллион тонна пахта ҳақидаги ҳисоботга ижтимоий тармоқларда шубҳа билдирилди: вазирлик изоҳ берди
- Айрим таълим муассасалари ходимларига меҳнат стажи учун устамалар белгиланди
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Ucell 5G тармоғи — Ўзбекистоннинг барча вилоят марказларида
- Тошкентдаги Қорасув каналида Нил тимсоҳи ушланди