Бу йилги нуфузли анжуман жаҳон нотариат тизимида муҳим воқеалардан бири сифатида тарихга кириши шубҳасиз.
Конгресснинг 2 октябрь кунги қарорига мувофиқ, Бурунди Нотариал палатаси Иттифоқнинг 92-аъзоси, Қирғизистон Республикаси Нотариал палатаси эса 93-аъзо сифатида қабул қилинди. Бу икки давлат нотариал ҳамжамиятнинг тўлақонли иштирокчисига айланди.
Конгрессда ҳар иккала давлат нотариат тизимларининг ХНИга аъзо бўлиш жараёнида Ўзбекистон Нотариал палатасининг фаол ва ташаббускорлик билан кўмаклашгани алоҳида қайд этилди. Айтиш жоизки, айни пайтда Ўзбекистоннинг нотариал тизими нафақат миллий, балки халқаро майдонда ҳам юксак нуфузга эга бўлиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро нотариуслар иттифоқи — дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатидаги нотариусларни бирлаштирган йирик тузилма бўлиб, у ҳуқуқий хавфсизликни таъминлаш, давлатлар ўртасида ҳуқуқий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва жаҳон миқёсида нотариал амалиётни уйғунлаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Иттифоқ аъзолиги эса давлатлар учун халқаро ҳуқуқий майдонда нуфуз ва ишонч тимсоли ҳисобланади.
Конгрессда Германия Конституцион суди раиси (Bundesverfassungsgericht ) д-р Штефан Харбарте, Германия Истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ва адлия федерал вазири, д-р Стефани Хубит, Берлин штати (ланди) нинг истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ва адлия бўйича сенатори, д-р Фолер Баленберг иштирок этди ва иштирокчиларни қутлади.
Берлиндаги Конгрессда қабул қилинган қарорлар, шубҳасиз, нотариат соҳасида халқаро ҳамкорликни янада кучайтиради ва янги ташаббусларга йўл очади.
Ўзбекистон делегацияси Халқаро нотариуслар конгрессида иштирок этмоқда
Германия пойтахти Берлин шаҳрида Халқаро нотариуслар иттифоқининг (ХНИ) 31-Конгресси иш бошлади.
Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгиланди
- Афғонистонда 6 магнитудали зилзила кузатилди. Унинг кучи Ўзбекистонда сезилди
- Рамазон ойида меҳмонхоналарда саҳарлик нонуштаси йўлга қўйилди
- “Mediana” мандарин нави давлат реестрига киритилди
- Ўзбекистоннинг шаҳар ва туман ҳокимлари Лондонда малака оширади
- БМТ Бош котиби сунъий интеллектни ривожлантириш учун 3 миллиард долларлик маблағ ажратишни таклиф қилди
Бугун XXV қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросими ўтказилади
- Ўзбекистон делегацияси қишки Олимпиадада иштирок этиш учун Италияга йўл олди
- “Дизайн” жамоаси аъзоси Дилшодбек Мусабеков вафот этди
- Ўзбекистон Президентига олий давлат мукофоти – “Нишони Покистон” ордени топширилди
- Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар
- Ўзбекистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди