Жумладан, делегация раҳбарининг Япония “Japan international training Cooperation Organzatinon” (JITCO) вице-президенти Шигео Матсумоти, соғлиқни сақлаш, бандлик ва фаровонлик вазири Катсунобу Като, Япония ташқи ишлар вазирининг парламентдаги ўринбосари Юми Ёсикава, Япония таълим вазирлиги вице-президенти Юми Ёсикава ва Либерал-демократик партияси вице-президенти Таро Асо, молия вазири Шуничи Сузуки билан музокаралари ташкил этилди.

Бўлиб ўтган учрашувларда тегишли соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама этилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон делегацияси аъзолари Япония Кичик ва ўрта корхоналар ташкилоти ва Инновацияларни қўллаб-қувватлаш минтақавий ташкилоти (SME Support Japan) раиси Аитсуси Тойнага, Ямагата университети Халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбарияти ҳамда Япониядаги энг йирик қурилиш компанияларидан бири — “Shimizu Corporation” вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Мамлакатимиз вакиллари, шунингдек, Япониянинг энг йирик “JA Group” кооператив бирлашмасининг Обу шаҳридаги маркази ва “Деҳқон бозори” фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ўтказилган учрашув ва музокаралар якунлари бўйича ўзаро тажриба алмашиш, делегациялар алмашувини йўлга қўйиш ва ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришилди, деб хабар беради “Дунё” АА.

Маълумот учун: Ташриф билан Японияда бўлиб турган Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси “Toyota Motor Corporation” компаниясининг Шарқий Осиё, Океания ва Яқин Шарқ минтақасидаги бош ижрочи директори Акитоши Такемура билан учрашганди.

Мазкур учрашувда компания бош ижрочи директори Акитоши Такемура яқин келажакда мамлакатимиз авто бозорига “Toyota” автомобилларининг янги модели тақдим этилишини маълум қилганди.