Суҳбат давомида Ироқ раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга биринчи бор мамлакатга элчи тайинлагани учун миннатдорчилигини билдирди.

Мазкур қарор Ўзбекистон-Ироқ алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга ҳисса қўшишига ишонч билдирилди.
Сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳимлиги қайд этилди.