“Дунё“ ААнинг хабар беришича, Братиславадаги “Грассалковичлар“ саройида бўлиб ўтган тантанали маросимдан сўнг ўтказилган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичига кўтарилаётганини таъкидлашди.
Шунингдек, жорий йилда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда салмоқли қўшма тадбирлар белгилангани мамнуният билан қайд этилди.