Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) делегациясига Барқарор инфратузилма гуруҳи бошқарувчи директори Нандита Паршад ва Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директор Жужанна Харгитай бошчилик қилди.
ЕТТБ ва Энергетика вазирлиги мутасаддилигидаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ўртасида кредит олиш учун мандат хати имзоланди.
Молиялаштириш маблағлари 500 кВ Саримой-Жонкелди юқори кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш учун инвестиция лойиҳасини амалга оширишда ажратилади. Бу электр узатиш тармоғи мамлакатнинг икки вилоятида бўлажак шамол электр станцияларининг қувватини тўғридан-тўғри таъминлайди: Қуввати 500 МВт бўлган «БАШ» шамол электр станцияси (Бухоро вилояти) ва қуввати 500 МВт бўлган «Жонкелди» шамол электр станцияси (Навоий вилояти).
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур иккита шамол электр станциясини қуриш лойиҳалари Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириляпти. Мазкур лойиҳа бўйича 2021 йил 24 январда куни лойиҳанинг ушбу бош пудратчиси билан аҳоли ва мамлакат иқтисодиётининг ўсиб бораётган талабини қондириш учун фойдаланиладиган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.