РДУ раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилар таркиби билан бўлиб ўтган учрашувда ушбу олий ўқув юртининг Ўзбекистон нефть ва газ соҳаси учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш жараёнидаги муҳим роли қайд этилди.

Энергетика вазири ёқилғи-энергетика комплексининг мазкур филиал билан ўзаро яқин алоқалари, талабалар билан ўтказган учрашувлари, нефть-газ соҳасини ривожлантириш учун уларнинг истиқболли лойиҳалари ва инновацион ғояларининг муҳокамаси ҳақида сўзлаб берди.

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети вакиллари ўз томонидан талабаларнинг новаторлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкентдаги филиал билан ҳамкорликдаги лойиҳаларга, ўзаро алоқаларга ҳамда ўзаро тажриба ва инновациялар алмашинувига катта қизиқиш билдирди.

Қайд этиб ўтамиз, РДУнинг Тошкентдаги филиали И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг алоҳида тузилмавий бўлинмаси ҳисобланади. Унда барча даражадаги мутахассислар, шу жумладан илмий-педагогик кадрлар тайёрланади. Россия давлат нефть ва газ университетида қабул қилинган таълим дастурларига мувофиқ республиканинг нефть-газ соҳаси учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаси ҳисобланади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.