Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мебель маҳсулотлари импорти ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан қарийб 16,5 миллион долларга кўпайди.

Мамлакатимиз Корея Республикаси (10 миллион доллар), Туркия (9,9 миллион доллар), Хитой (7,6 миллион доллар), Россия (2,5 миллион доллар), Италия (761 минг доллар), Украина (419 минг доллар), Беларусь (373 минг доллар), Польша (370 минг доллар), Германия (197 минг доллар) ва Испания (63,4 минг доллар) сингари мамлакатлардан мебель маҳсулотларини харид қилган.  

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон жорий йилнинг дастлабки икки ойи мобайнида дунёнинг 14 мамлакатидан 1,6 миллион доллар миқдоридаги мебель маҳсулотларини сотиб олган.