Делегацияларга Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов ва Филиппин Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Тереза Лазаро бошчилик қилишди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Филиппин муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мунтазам сиёсий мулоқот ва маданий ҳамкорликни кенгайтиришга икки томон ҳам тайёр эканлиги билдирилди.

Савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама этилди. Филиппин томони қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва туризм соҳаларидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қизиқиш билдирди.

Томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги ва айрим минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.