Унда сўзга чиққан Ўзбекистон экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимовнинг таъкидлашича, юртимизда тадбиркорлар ва инвесторларни рағбатлантириш мақсадида бир қатор имтиёзлар ва соддалаштирилган тартиб яратилди.

Хусусан, ҚҚС ставкаси 20 фоиздан 12 фоизга пасайтирилди, экспорт учун ҚҚС 7 кун ичида қопланади. Эндиликда инвесторлар томонидан талаб қилинадиган 7 мингдан ортиқ хомашё ва товарлар божхона тўловларидан озод этилди, божхона тартиб-таомиллари соддалаштирилди.

Ҳукумат тадбиркорлик фаолиятига доир 500 та меъёрий ҳужжатларни бекор қилди, яна 70 та давлат функциялари давлат-хусусий шериклик (ДХШ) орқали хусусий секторга ўтказилди.

Ушбу форумда 140 дан ортиқ хорижий давлатлардан келган делегатлар, хорижий инвесторлар, шунингдек, 600 га яқин маҳаллий компаниялар фаол қатнашмоқда.

Мазкур форумда умумий қиймати 3 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари тақдим этиляпти. Тадбир иштирокчилари бу форумда инвестиция имкониятлари ҳақида билиб олиши, балки соҳага сармоя киритиши ҳам мумкин. Бунинг 170 та лот очиқ ким ошди савдосига қўйилади.

Форум самарали ва амалий келишувларга бой бўлмоқда.

 Баҳор Хидирова,

“Янги Ўзбекистон” мухбири