Мазкур ўйинда футболчиларимиз оқ-кўк либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.

Учрашувда фолият олиб борадиган ҳакамлар номи маълум.

Бош ҳакам — Даҳане Беида (Мавритания).

Унга қанотларда Димбиниаина Андриатианаривело (Мадагаскар) ва Жонатан Аҳонто (Того) ёрдам беради.

4-расмий ҳакам вазифаси эса Пере Атчога (Габон) топширилган.

Эслатиб ўтамиз, Франция — Ўзбекистон ўртасидаги ўйин 25 ноябрь соат 13:30 да старт олади.