Зиёратчиларни Жидда шаҳридаги Подшоҳ Абдулазиз номидаги халқаро аэропортда Бош консулхона ходимлари ва Саудия томонидан «Мармар» компанияси вакиллари кутиб олишди.

Саудия Арабистонига умра амалларини адо этиш мақсадида келган юртдошларимиз автобусларда Мадина шаҳрига кузатилди.

Бош консулхона мавсумни ўтказиш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни ўз назоратига олган. Зиёратчиларга Ўзбекистон Ҳаж комиссияси томонидан юборилган ишчи гуруҳ аъзолари ва малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилмоқда.