Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1-турда Габонга қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида габонликлар Аверлант орқали ҳисобни очди. Шундан сўнг Элдор Шомуродов 14-дақиқада жавоб голини киритиб, мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда эса Жаҳонгир Ўрозов (59-дақиқа) ва Алишер Одилов (90+4) аниқ зарбалари орқали ғалаба таъминланди.

Турнир доирасидаги яна бир баҳсда Венесуэла Тринидад ва Тобагони 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Кейинги ўйинлар 30 март бўлиб ўтади:

  • Габон – Тринидад ва Тобаго (15:00, «Пахтакор» стадиони),
  • Ўзбекистон – Венесуэла (19:00, «Бунёдкор» стадиони)

Мазкур FIFA Series турнири ўртоқлик ўйинлари ўрнини босишга қаратилган бўлиб, дунё бўйлаб турли мамлакатларда ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада иштирок этаётган айрим жамоалар, жумладан Ўзбекистон ҳам, 2026 йилги жаҳон чемпионати иштирокчилари қаторидан жой олган.